Ўзбекистоннинг собиқ элчиси айғоқчиликда айбланиб, қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ амалдори, Ўзбекистоннинг ЕХҲТдаги (Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти) вакили лавозимида ишлаган Қодиржон Юсупов «давлатга хоинлик қилиш»да айбланмоқда. Ушбу айблов Давлат хавфсизлик хизмати томонидан илгари сурилмоқда ва гумонланувчи қўлга олинган. Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган Юсуповнинг яқин қариндоши айбловни инкор этиб, ҳолатга бошқача шарҳ берган. «У киши руҳий хасталиклардан азият чекади. Ўзбекистоннинг ЕХҲТдаги вакили сифатида Қодиржон 1994 йили декабрда ўтган саммитга масъул эди. Читать дальше...