Ўзбекистоннинг энг кучли одами янги миллий рекорд ўрнатди (видео)
Ўзбекистоннинг энг кучли одами, мамлакатнинг 46 карра чемпиони, Осиёнинг мутлақ чемпиони, 2 карра жаҳон чемпиони, Arnold classic мусобақалари чемпиони Сергей Трубицин 18 май куни янги миллий рекорд ўрнатди. Тошкент ҳокими кубогида Strong man ақлбовар қилмас натижани қайд қилди – у 18 тонналик MAN юк машинасини нафақат ўрнидан силжита олди, балки 15 метр масофага ўз ортидан тортиб бора олди. Фото: nuz.uz Ушбу натижа Гиннесс рекордлар китоби вакиллари томонидан қайд қилинган.